Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-20 июнь кунлари БМТ Халқаро сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)нинг Ипак йўли туризмига бағишланган еттинчи халқаро мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Форумда «Буюк ипак йўли» бренди жозибадорлигини ошириш, шунингдек, тадқиқотлар соҳасидаги салоҳият ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
«Буюк ипак йўли» ЮНВТО жаҳоннинг турли минтақаларида амалга ошираётган беш халқаро дастуридан бири ҳисобланади. Тошкентда 1994 йилдан бери анъанавий равишда ўтказиб келинадиган Халқаро сайёҳлик ярмаркаси мазкур лойиҳанинг йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон 150дан ортиқ мамлакатни бирлаштирган ЮНВТОга 1993 йили аъзо бўлган. 2004 йили Самарқандда ЮНВТОнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий маркази очилган. 2014 йил октябрида Самарқандда ЮНВТО Ижроия кенгашининг 99-сессияси бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)