Ўзбекистон ва Хитой «Ипак йўли иқтисодий ҳалқаси» қурилиши ташаббусини амалга ошириш доирасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида баённома имзолади. Бу ҳақда, «Синьхуа» ахборот агентлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжат душанба куни Хитойнинг Жичжао шаҳрида Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва Хитой тижорат вазири ўринбосари Чжун Шан томонидан имзоланган.
Шу куни Жичжаода ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг учинчи мажлиси ва Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Баённомага асосан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликда асосий эътибор асосий маҳсулотлар бўйича савдони ошириш, инфратузилмавий қурилиш соҳасидаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш, саноат объектларини реконструкция қилиш ва саноат паркларини ташкил этишга қаратилади.
Изоҳ (0)