Жаҳлга берилиш ҳеч қачон, ҳеч кимга яхшилик олиб келмаган. Унинг оқибати кўнгилсизлик билан якун топиши аниқ, деб ёзади «Постда» газетаси.
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи шахс уйига меҳмон бўлиб келган эркак билан гап талашиб жанжаллашиб қолди. Охир-оқибат жаҳлига эрк берган мезбон ўзини бошқара олмай пичоқ билан меҳмонга жароҳат етказди.
Меҳмон шифохонага ётқизилди. Меҳмоннавозликни унутган мезбон эса ички ишлар идораларига олиб келиниб, терговга жалб этилди.
Изоҳ (0)