Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Воқеалар ривожидан ноқонуний пойга деб тахмин қилиш мумкин бўлган ҳолат аянчли оқибатлар билан якунланди. Буни «Дарё» таҳририятига келиб тушган видеолавҳаларда кўриш мумкин.

Скриншот: «Дарё»

Скриншот: «Дарё»

Видеоларда одамлар етарлича гавжум бўлган, машиналар ҳам тез-тез ўтиб турган йўллар кесишувида — Т кўринишидаги чорраҳада бир йигит олдиндаги икки машинага бошлаш мумкинлиги ҳақида ишора бергани кўриниб туради. Шундан кейин оқ Lacetti ва кулранг Nexia жуда катта тезликда ҳаракатланиб келган. «Марра»га яқинлашганда машиналар мувозанатни йўқотган, натижада Lacetti дастлаб ўша ишора берган кишини, кейин яна бир одамни уриб кетган.

Лавҳада уриб кетилган биринчи киши йўл четида қонга беланиб йиқилиб ётгани ва қимирлаётгани кўриниб туради. «Пойга»да иштирок этган давлат рақами 90 969 ААА бўлган оқ Lacetti эса йўл ташқарисига тўсиқлардан ҳам ўтиб чиқиб кетгани, энг ачинарлиси, уриб кетилган иккинчи одам машина тагида ётгани кўринган.

Lacetti ҳайдовчиси. Скриншот: «Дарё»

Lacetti ҳайдовчиси. Скриншот: «Дарё»

Авариядан кейин Lacetti ичидан 40—50 ёшлардаги ҳайдовчи тушиб келгани ҳам кўриниб туради. Воқеага ўз ихтиёри билан ёки беихтиёр гувоҳ бўлганлар эса жабрланганларга ёрдамга ошиққан.

Ҳодиса айнан қачон ва қаерда содир бўлгани маълум эмас. «Пойга»да қатнашган Lacetti’дан ташқари видеолавҳада ўтиб кетгани кўринган машиналардан бири — кулранг Spark’да ҳам давлат рақамининг ҳудудий коди 90 (Хоразм вилояти) эканлигини кўриш мумкин.

Скриншот: «Дарё»

Скриншот: «Дарё»

Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди
Дунё
Германия АҚШдан 10 млрд еврога F-35 қирувчиларини сотиб олади