Norin mechanical plant корхонаси ўзбек автомобиллари учун бир қатор бутловчи қисмлар қаторида йилига 50 мингта велосипед тайёрлаш қувватига эга, деб ёзади «Uz24.uz».
Айни чоғда бу ерда 80 нафардан зиёд ишчи мураккаб технологик жараёнларни маромига етказиб бажармоқда.
Бугун корхонада «Норин» ёрлиғи билан олти турда катталар ва болалар велосипедлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозиргача қувватларни ўзлаштириш жараёнида ойлик маҳсулот тайёрлаш миқдорини 4 минг 166 тага етказишга муваффақ бўлинди. Технологик линия ишга тушгандан буён 10 минг 500 дан зиёд маҳсулот бозорга чиқарилди, деб хабар беради «Туркистон-пресс» АА.
Ўтган йилдан бошлаб корхонада янги маҳсулот — ихчам электровелосипедлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Янги турдаги улов митти аккумулятор ёрдамида ҳаракатланади. Уни бир марта қувватлантириш билан соатига 30—40 километр тезликда 50 чақиримгача йўл босиш мумкин.
Изоҳ (0)