«Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар жамоа раҳбарияти билан янги шартнома имзолаш бўйича келишиб олди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Америка Кубоги якунланганидан сўнг 23 ёшли ҳужумчи 2020 йилгача бўлган янги шартномага имзо чекади.
Унга кўра, бразилиялик иқтидор эгаси йилига 12 миллион евро маош олади. Бу борада Неймар «Барселона» клубида Лионель Мессидан кейин энг кўп маош олувчи иккинчи футболчига айланади.
Изоҳ (0)