Чеченистонда бўлиб ўтган миллий спорт ўйинлари фестивалида республика раҳбари Рамзон Қодиров ҳам иштирок этди. Бу ҳақда «Звезда» телеканали хабар бермоқда.
Қўй оёғини узоққа улоқтириш бўйича баҳслар тадбирнинг марказий мусобақаси бўлди. Снаряд 8 килограммлик мумга алмаштирилди.
Қодиров қўй оёғини 10 метр масофага улоқтириб, мусобақа иштирокчилари орасида энг яхши натижалардан бирини қайд этди.
Чеченистон раҳбари от пойгаларида иштирок этишдан бош тортди. «Келаси йили қатнашишга ҳаракат қиламан, ҳозир вазним оғир, маҳаллий отлар мени кўтара олмайди», - деди у.
Изоҳ (0)