Қирғизистон бош вазири Темир Сариев ҳукумат аъзоларига ихтиёр-мажбурий тартибда Қирғизистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашувига бориш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда.
«16 июнь куни ўйин бўлади, бизнинг термамиз Австралия жамоасига қарши ўйнайди. Барча давлат органларининг раҳбарлари терма жамоамизни қўллаб-қувватлаши шарт, рўйхат бўйича текширамиз. Стадионни тўлдириш керак», - деган бош вазир ўзи ҳам стадионда бўлишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, спортни реклама қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги биринчи ўйинда Қирғизистон термаси Бангладешни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Қирғизистон ва Австралия термалари ўртасидаги ўйин 16 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)