Чирчиқ олимпия захиралари коллежида дзюдо бўйича Учқун Муродов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақа бу йил XXI маротаба ташкил этилди. Унда Ўзбекистон дзюдочиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган полвонлар татамига чиқди.
Халқаро хотира турнири якунида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик дзюдочилар 11 та олтин, 12 та кумуш, 24 та бронза медалини қўлга киритди.
Тўртта олтин, шунча бронза ва 1 та кумуш медаль билан тақдирланган тожикистонлик дзюдочилар иккинчи, 1 та олтин, 2 та кумуш медалга сазовор бўлган қозоғистонлик полвонлар учинчи ўринни банд этди. Қирғизистон терма жамоаси биттадан кумуш ва бронза медали билан ортга қайтди.
Изоҳ (0)