Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт саройида бокс бўйича 1999—2000 йилларда таваллуд топган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди, деб хабар бермоқда «Olamsport»
Эътиборлиси, 13 та вазн тоифасидаги финал учрашувларининг барчасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медаль учун баҳсга киришди. Бу ҳам ўз навбатида Ўзбекистон бокс мактабидан янгидан-янги иқтидорлар камолга етаётганлигидан дарак беради.
Якунда 7 та олтин, 6 та кумуш медалларини қўлга киритган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.
Изоҳ (0)