Сенегалга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон ёшлари терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ФИФА расмий сайтига учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Биз мағлубиятга учрашни истамагандик. Ўйин жуда қийин кечди. Ҳар икки жамоа ҳам юқори темпда тўп сурди. Сенегалда ҳам, бизда ҳам гол киритиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Аммо биз биргина хато эвазига жазоландик. Бундан жуда хафамиз. Гол ўтказиб юборгунимизча футболчиларим яхши ўйин намойиш қилаётганди. Аммо голдан кейин биз тактикамизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Афсуски, бу ижобий натижа келтирмади.
Нима бўлган тақдирда ҳам, мазкур мусобақа биз учун катта тажриба мактаби бўлди. Дунёнинг энг кучли 8 терма жамоаси қаторида бўлиш ҳам катта натижа», — дейди Ҳайдаров.
Изоҳ (0)