13 июнь куни Наманган шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат «Фьючерс» турнири якунланди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Аёллар ўртасидаги мусобақада Нигина Абдураимова ғалаба қозонганди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада ҳам бош мукофот ўзбекистонлик теннисчига насиб этди.
Турнирнинг еттинчи рақамли теннисчиси сифатида ҳаракат қилган Темур финалда хитойлик Чучан Вонгдан 6:1, 7:5 ҳисобида устун келди. Таъкидлаш жоиз, Вонг ярим финалда мусобақанинг биринчи ракеткаси украиналик Денис Молчановни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Демак, иккала соврин ҳам Ўзбекистонда қолди.
Изоҳ (0)