«Барселона»ни жорий мавсумда учта совринни қўлга киритиб, «олтин хет-трик» қайд этгани билан табрикламагани учун ўтган ҳафтада «Реал» матбуот хизмати журналистлар ва бетараф мухлисларнинг танқидлари остида қолган эди, деб ёзади «Sports.ru».
«Sport.es» аниқлашича, «Барселона» барибир ўз рақибидан табрик қабул қилган. Ижтимоий тармоқлар орқали Луис Энрике шогирдларини табриклашга кеч бўлганини англаган «Реал» «Камп Ноу»га оддий мактуб йўллашга қарор қилган.
Бироқ мадридликлар мактубни жўнатиш учун ҳам пул сарфлашни истамаган — жўнатма учун 23 евро 98 цент миқдоридаги тўловни почта хизматига «Барселона» вакиллари тўлаган.
Изоҳ (0)