Британиялик 91 ёшли Дорин Лаки ва 103 ёшли Жорж Кирби 27 йиллик муносабатларни никоҳ билан мустаҳкамлаб, жаҳондаги энг кекса келин-куёвга айланди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
Маросим 13 июнь, шанба куни Англия жанубий соҳилларидаги Истборн шаҳрида бўлиб ўтди.
Маросим арафасида келин уларнинг муносабатлари шу вақтгача расмийлаштирилмаганидан ҳеч ҳам афсусда эмаслигини маълум қилди: «Биз бунгача никоҳ ҳақида ўйлагмандик, охир-оқибат турмуш қуришга қарор қилдик».
Иккисининг биргаликдаги умумий ёши 194 йилга тенг бўлган Дорин ва Жорж энди никоҳланган бўлса-да, уларнинг етти фарзанди, 15 невараси ва етти эвараси бор.
Бунгача энг кекса келин-куёв унвони франциялик жуфтликка тегишли эди. Уларнинг биргаликдаги умумий ёши 191 йилга тенг эди.
Изоҳ (0)