КХДРнинг 38-параллелдаги ҳарбий фаоллиги ошгани муносабати билан, Жанубий Корея чегара муҳофазасини кучайтирди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
«Шимолий кореялик ҳарбийликлар разведка ҳаракатларини олиб боришмоқда ва яна қандайдир ишлар билан банд, шу муносабат билан, эҳтимолий чегара бузилишлари олдини олиш мақсадида, қўриқлаш ишларини кучайтириш ҳақида кўрсатма берилди», - деди Жанубий Корея ҳукуматидаги манба.
Манбанинг маълумотларига кўра, КХДР ҳарбий хизматчилари қуролсизлантирилган зонага ўрнатилган устунлардаги ахборот белгиларини текшириб, алмаштиришяпти, шунингдек, мина майдонларига қўшимча қуролларни ўрнатиш устида иш олиб боришмоқда.
Мазкур ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад – КХДР фуқароларининг Жанубий Кореяга қочиб ўтиши олдини олишдан иборат.
Изоҳ (0)