Мануэла Кармен Мадрид мэри сифатида расман иш бошлади. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Ўтган ой бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда у раҳбарлик қилган Ahora Madrid ҳаракати сайловчиларнинг қарийб 33 фоиз овозини қўлга киритиб, шаҳар парламентидаги 20 депутатлик ўрнига эга бўлганди.
Ҳукмрон Халқ партияси парламентда 21 ўринни эгаллаб турган бўлса-да, бошқа сиёсий кучлар билан келиша олмади, бу вақтда Карменнинг ҳаракати социалистлар билан коалиция ташкил этди.
Изоҳ (0)