Бутун жаҳон бўйича АҚШ элчихоналарида, техник муаммолар сабаб, визалар берилиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
«Биз муаммоларни тезда ҳал қилиб, тизимни имкон қадар тезроқ тўлиқ ишчи ҳолатга қайтариш учун ҳаракат қилмоқдамиз», - дейилади АҚШ Давлат департаменти ахборотида.
Носозликка консулликларнинг маълумот омборларини сақловчи ускунанинг ишламай қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, 9 июндан сўнг виза учун ариза топширганларнинг ҳужжатлари кечиккан ҳолда расмийлаштирилиши эҳтимоли мавжуд.
Изоҳ (0)