Англиялик ўқувчи Том Вэгг экзосайёрани кашф этган айни вақтдаги энг ёш инсон бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
15 ёшли ўқувчи газдан иборат гигант экзосайёрани икки йил аввал - Keele University in England’да амалиёт ўтаётганида кашф қилган эди.
Кейинги кузатувлар натижасида унинг кашфиёти расман тасдиқланди, Ердан бир минг ёруғлик йили масофада жойлашган сайёрага WASP-142b деб ном берилди.
WASP-142b’нинг кашф этилгани ҳақидаги факт Швейцариядаги Женева ва Бельгиядаги Льеж университети астрономлари томонидан тасдиқланди.
WASP-142b – қайноқ юпитер бўлиб, унинг ўлчамлари Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра – Юпитерники билан деярли тенг, фақат у ўз юлдузига нисбатан яқин жойлашган.
Изоҳ (0)