«Ўзбектуризм» миллий компаниясининг Наманган вилояти бўйича вакили Ҳошимжон Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, яқин орада вилоятда 50 та янги туристик хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши бошланади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Қайд этилишича, сўнгги тўрт йилда Наманган шаҳрида бешта, Чуст ва Попда биттадан янги меҳмонхона очилган. Ҳозирда Наманган, Тўрақўрғон, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманларида янги меҳмонхоналар қурилиши лойиҳаси ҳужжатларини тайёрлаш ишлари якунланмоқда.
«Чортоқ», «Гулшан», «Косонсой», «Шаханд» ва бошқа санаторийлар тобора кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб қиляпти. Қамчиқ довони орқали ўтувчи Ангрен−Поп темир йўли қурилиши якунлангач эса яна янги сайёҳлик йўналишлари очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)