БАА ва Қозоғистоннинг почта операторлари икки давлат раҳбарларига бағишланган почта маркалари чиқаришга келишиб олди, деб хабар беради «Newskaz.kz».
«Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates Post ва Қозоғистоннинг Kazpost почта операторлари икки дўстона мамлакат раҳбарлари — Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва БАА президенти шайҳ Ҳалифа бин Заид ал Наҳаянуга аталган почта маркалари ишлаб чиқаришга келишиб олди», — дейилади Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
9 июнь куни Дубайда почта маркалари тақдимоти ўтказилди.
Изоҳ (0)