Japan Airlines авиакомпаниясининг Boeing-737 экипажи капитани самолётнинг Саппоро аэропортидан ҳавога кўтарилаётган вақтида селфи олгани учун ишдан четлатилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Киодо ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Саппоро — Осака йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган самолёт ҳавога кўтарилганидан 10 дақиқа ўтгач учувчилар кабинаси 47 ёшли капитан 28 ёшли стюардесса билан селфига тушган.
Унга нисбатан бундай жазо қўлланилишининг сабаби март ойида Германиянинг Germanwings авиакомпаниясига тегишли самолётнинг Франциянинг Альп тоғларида ҳалокатга учрагани билан боғлиқ. Олиб борилган текширувлар кабинада назоратсиз қолдирилган иккинчи учувчи Андреас Любитц атайлаб ҳаво кемасини ерга йўналтирганини кўрсатганди.
Япония транспорт вазирлиги самолёт капитанининг ҳаракати авиация қўлланмалари қоидаларини бузиш эканлиги ҳақида Japan Airlines’ни огоҳлантирди. Чунки иккинчи учувчи йўқ вақтида ўзини суратга олган капитан учишни назорат қилишдан чалғиган.
Изоҳ (0)