Япония ярим йил ичида АҚШнинг тўртта Global Hawk жосус дрони (учувчисиз парвоз қилувчи самолёти)ни Мисава ҳарбий базасига жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ушбу дронларнинг Гуамдаги ҳарбий базадан Японияга кўчирилишига КХДР ҳудудини ҳаводан кузатишни осонлаштириш зарурати, шунингдек, Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларда Хитойнинг фаоллашгани сабаб бўлиши мумкин.
Окинава аҳолиси оролдаги Америка ҳарбий базасига қарши чиқаётгани ва бунга норозилик билдираётгани сабаб, АҚШ маъмурияти Япониянинг Мисава ҳарбий базасидан янада кенгроқ фойдаланишни маъқул кўрмоқда.
Изоҳ (0)