Германия бош прокуратураси Америка махсус хизматлари томонидан Германия канцлери Ангела Меркелнинг телефон суҳбатлари тинглангани бўйича ишни ёпди, деб хабар қилади «РБК».
Терговчилар судга тақдим этиш учун етарлича далил йиға олмади.
2013 йилнинг октябрида Ангела Меркелнинг телефон қўнғироқлари Америка махсус хизмати томонидан эшитилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ўшанда чоп қилинган ҳужжатларга кўра, Меркелнинг қўл телефони 2002 йилдан 2013 йилгача АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги томонидан тингланган. Эшитиш қурилмалари эса Америка элчихонасига ўрнатилгани ёзилганди.
ГФР канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Барак Обамага «дўстлар ортидан айғоқчилик қилиш яхши эмаслиги»ни тушунтириб қўйган. Обама эса ўз навбатида бу хабарларни рад этган.
Изоҳ (0)