Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт саройида 1999—2000 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида 46 кг, 50 кг ва 60 кг вазн тоифаларида ярим финалга йўлланма олган спортчилар маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар Ҳалимбек Утегенов (46 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (50 кг) ва Темурбек Саъдуллаев (60 кг) ҳам медаллар учун курашни давом эттирмоқда.
Бугун, 11 июнь куни қолган вазн тоифаларида ҳам чорак финал баҳслари ўтказилади. Мазкур жангларда ҳам ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)