Forbes журнали дунёнинг энг бой спортчилари рейтингини эълон қилди. Рўйхатнинг биринчи поғонасини америкалик боксчи Флойд Мейвезер эгаллади, деб хабар беради «Газета.ru».
Бир йил ичида Мейвезернинг топган даромади 300 миллион долларни ташкил қилди. Кейинги поғонани 160 миллион доллар билан яна бир боксчи Мэнни Пакьяо эгаллади. Кучли учликни «Реал» футболчиси Криштиану Роналду якунлаб берди.
Топ-100 га фақатгина иккита аёл спортчи киритилди. Улар теннисчи Мария Шарапова ва Серена Уильямсдир.
Forbes талқини бўйича 2015 йилнинг энг кўп пул топган спортчилари:1. Флойд Мейвезер (бокс) — 300 миллион доллар2. Мэнни Пакьяо (бокс) — 160 млн3. Криштиану Роналду (футбол) — 79,6 млн4. Лионель Месси (футбол) — 73,8 млн5. Рожер Федерер (теннис) — 67 млн6. Леброн Жеймс (баскетбол) — 64,8 млн7. Кевин Дюрант (баскетбол) — 54,1 млн8. Фил Микельсон (гольф) — 50,8 млн9. Тайгер Вудс (гольф) — 50,6 млн10. Коби Брайант (баскетбол) — $ 9,5 млн.
Изоҳ (0)