Непал шарқида ер кўчиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Republica газетаси маълумотига асосланиб «РИА Новости».
Ушбу ҳодиса 10 июндан 11 июнь, пайшанба кунига ўтар кечаси Тапледжунг яқинида содир бўлди. Ер кўчкиларига яқинда ёққан кучли ёмғирлар сабаб бўлди.
Ўнлаб кишилар бедарак йўқолган деб хабар қилинмоқда. Бир нечта уйлар вайрон бўлди. Қутқарувчилар жабрланганлар учун воқеа жойига вертолёт юборишни режалаштирди.
Изоҳ (0)