NASA астронавти Терри Вёртс коинотдан олишга муваффақ бўлган ноёб суратларда оддий кўз билан Миср эҳтомларини кўриш мумкин, деб хабар бермоқда «TJournal.ru».
Астронавт томонидан 10 июнь куни Twitter’га чиқарилган сурат бир суткадан камроқ вақт ичида 8 мингдан ортиқ ретвит қилинган. Халқаро космик станцияда деярли 200 кун ўтказган Вёртс 11 июнь куни италиялик Саманта Кристофоретти ва россиялик Антон Шкаплеров билан бирга Ерга қайтади.
Космонавтлар аслида 13 май куни Ерга жўнаши лозим эди, бироқ «Прогресс» космик кемаси ҳалокати туфайли уларнинг миссияси якуни қолдирилган. Ишларини тугатган астронавтлар суратга олиш билан шуғулланган. Қайд этилишича, Вёртс олган суратда Ердаги объект анча тиниқ кўринади.
Изоҳ (0)