Голландиянинг Хертегенбош шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 604 минг 155 евродан иборат бўлган турнирнинг асосий тур баҳслари давом этмоқда, деб ёзади «Olamsport.com». Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик Денис Истомин ҳам иштирок этаётганди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси илк даврада Жоау Соузага қарши кортга чиқди. Португалиялик ракетка устаси турнирнинг саккизинчи тартиб рақамли теннисчиси сифатида қайд этилганди. Истомин эса дунё рейтингида 81-ўринни эгаллаб турибди. Уч сет давом этган баҳсда Денис рақибига 2:6, 6:0, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)