Миср суди Порт-Саид шаҳрида юзага келган тартибсизлик иши бўйича 11 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради «Championat.com».
2012 йилнинг февралида «Ал Аҳли» ва «Ал Масрий» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг стадионда юзага келган тартибсизликларда 74 ишқибоз ҳаётдан кўз юмган, яна 250 нафар футбол фанати турли тан жароҳати олганди. Порт-Саид шаҳри суди бу иш бўйича ўз ҳукмини эълон қилди.
Жами 73 кишига нисбатан жиноий иш очилганди. Улар орасида «Ал Масрий» фан клуби аъзолари, полициячилар ва «Ал Масрий» клубининг баъзи ходимлари бор эди. 2013 йилнинг мартида Миср суди бу иш бўйича 21 кишини ўлимга ҳукм қилганди. Аммо бугун, 9 июнь куни ўтказилган якуний суд мажлисда 20 киши оқланди, 39 киши эса 5 йилдан 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
11 кишига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси эса тасдиқланди.
Изоҳ (0)