Наманган шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат турнирнинг асосий тур баҳслари давом этмоқда, деб ёзади «Olamsport.com». Мусобақада ЖАР, Россия, Туркия, Қозоғистон, Украина, Ҳиндистон, Словакия, Чехия, Германия, Польша каби давлатлардан келган теннисчилар иштирок этмоқда.
Улар орасида асосий турда саккиз нафар ўзбекистонлик теннисчи ўз имкониятини синовдан ўтказаётган эди. Улардан тенг ярми мағлубиятга учради. Альбина Хабибулина ва Влада Якшибаровадан сўнг Арина Фолс ҳамда Гулчеҳра Муҳаммадсиддиқова ҳам мухлислар сафидан жой олди. Арина россиялик Ксения Ликинага 2:6, 0:6, Гулчеҳра эса яна бир рус теннисчиси Вероника Кудерметовага 0:6, 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нигина Абдураимова илк босқичда яна бир ўзбекистонлик Полина Меренковани 6:4, 6:1, мусобақанинг учинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова қозоғистонлик Екатерина Клюевани 6:3, 6:1, тўртинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Сабина Шарипова эса испаниялик Нурия Парризас-Диасни 6:4, 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)