Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия парламенти мамлакатни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар рўйхатидан чиқариш учун референдум ўтказиш масаласидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради «Meduza».

Фото: fundweb.co.uk

Фото: fundweb.co.uk

Энди ҳужжат кўриб чиқиш учун парламентнинг ижроия қўмитасига жўнатилади. Қўмита уни кўриб чиққанидан сўнг тузатишлар учун ўз вариантини таклиф қилади.

544 депутат қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди, 53 киши қарши чиқди.

2017 йилга қадар мазкур референдумни ўтказиш бош вазир Дэвид Кэмерон бошлиқ Буюк Британия консерватив партиясининг асосий сайловолди ваъдаларидан эди – партия 7 май куни бўлиб ўтган умуммиллий сайловларда ғалаба қозонди. Қиролича Елизавета II май ойи охирида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласидаги референдум 2017 йилгача ўтказилишини тасдиқлаганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)