Америкалик қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопес Марокашда «жамоатчилик тартибини бузгани» учун бир ойдан икки йилгача қамалиши мумкин, дея хабар бермоқда «Газета.ru» TMZ’га таяниб.
Таъкидланишича, Лопес ва унинг промоутери устидан у «жамоатчилик тартибини бузгани, аёллик обрўсига иснод келтиргани ва ҳурматсизлик кўрсатгани» учун даъво берилган.
Бу йил хонанданинг концерт дастури миллий телевидение орқали трансляция қилинди. Шоу Женниферга хос руҳда — доимгидек очиқ рақслар ва шундай либослар билан кечди.
Қўшиқчи Марокашда аввал ҳам бундай шоулар уюштирган, бироқ улар миллий телевидение орқали узатилмаган эди.
Изоҳ (0)