Май ойи охирида Москва шаҳрида «Жаҳон ёшлари – урушга қарши» шиори остида йирик гала-концертлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар бермоқда.
Чайковский номидаги Москва давлат консерваторияси ва Спиваков номидаги Мусиқа уйида бўлиб ўтган тадбирларда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 2-синф ўқувчиси Асадбек Аюбжонов ҳам чиқиш қилди.
Хабар беришларича, Асадбек Аюбжонов Россия Мудофаа вазирлигининг 90 созандадан иборат симфоник оркестрига дирижёрлик қилди. Қайд этиш жоиз, концертнинг барча иштирокчилари турли халқаро, миллий ва минтақавий танловларнинг ғолиблари саналади.