Таниқли Голливуд актёри Арнолд Шварсенеггер имконияти бўлганида президентлик сайловида қатнашган ва АҚШни Барак Обамадан яхшироқ бошқарган бўлишини маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Daily Mail нашрига таяниб.
Асли австриялик актёр Америка раҳбарлигига даъвогарлик қила олмайди. Бироқ республикачилар тарафдори бўлган Шварсенеггер Калифорния губернатори лавозимида ишлаган ва шу туфайли у америкаликлар учун Оқ уйнинг демократлардан иборат маъмуриятидан кўра кўпроқ нарса қила олишига ишончи комил.
«Ҳамма биладики, АҚШда туғилганимда президентликка номзодимни қўйган бўлардим. Мен бу ишни бу йигитлардан кўра яхшироқ бажара оламан, ишонинг менга», — деди 67 ёшли Шварсенеггер Сиднейда терминатор ҳақидаги янги фильми тақдимоти олдидан.
Актёр сўзларига кўра, АҚШ президенти лавозимига у учун йўл йўқ ва у бу борада нолимоқчи эмас, чунки у «ҳаётда эришганларининг барчаси Америка шарофати билан» бўлган.
Изоҳ (0)