1 июнь — Халқаро болаларни муҳофаза қилиш куни ва «Фахрли инсон» хайрия лойиҳасининг 3 йиллиги муносабати билан «Гемотология» қошидаги оққон (лейкемия) билан оғриган болакайлар учун Sayyod.com сайти ташкилотчилиги остида махсус байрам тадбири ўтказилди, деб хабар беради «Sayyod.com».
Тадбирда 40 дан зиёд хонандалар иштирок этди. Улар орасида Насиба Абдуллаева, Озода Нурсаидова, Феруза Жуманиёзова, Райҳон, Муниса Ризаева, Шоҳруххон, Шаҳноз, Дилсўз, Имрон, Шаҳбоз ва Наврўз, Лейли, Саида, Шаҳзод Муродов, Тамила, Ягона, Якзон, Билолхўжа, Майсара, Сардор Раҳимхон, Ойбек ва Нигора, Диёр гуруҳи, Дилафрўз, Шаҳло Аҳмедова, Шоира Отабекова, Каниза, Самир, Али Отажонов, Музаффар Мирзараҳимов, Шоира Отабекова, Баҳром Назаров, Шаҳриёр, Ҳалима қизиқчи, актёрлар Асал Шодиева ва Адиз Ражабов, бошловчи Отабек Тожибоев, радиобошловчи Ширин Ғофурова, фотограф Муҳиддин Али ва бошқалар бор эди.
Бундан ташқари тадбирда «Локомотив», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф», «Олмалиқ», «Қўқон-1912» футбол клублари, Muxlis.uz сайти ва Кўкча масжиди вакиллари иштирок этди.
Жами 66 киши қон топширган ва 22 миллион сўм пул маблағлари йиғилган.
Изоҳ (0)