Қозоғистонда фуқароларнинг 34 фоизи фақат кийим-кечак ва озиқ-овқат сотиб олишга қурби етади, аҳолининг 5 фоизига эса ҳатто озиқ-овқат учун ҳам пул етмайди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
Bisam Central Asia ижтимоий ва маркетинг тадқиқотлари маркази маълумотларига кўра, қозоғистонликларнинг 1 фоизигина «ҳеч қандай молиявий қийинчиликлар»га дуч келмайди. Аҳолининг 8 фоизига «қимматбаҳо харидлардан ташқари» барча нарсага пул етади, 46 фоизининг эса «асосий маиший техника сотиб олиш» учун қурби бор. 34 фоиз қозоғистонликларнинг молиявий имконияти фақат кийим-кечак ва озиқ-овқат учун етарлидир.
Қозоғистон аҳолисининг тахминан 6 фоизи қашшоқлик чегарасида яшайди.
Изоҳ (0)