Тошкентнинг Сергели туманидаги Шукур Бурҳонов номидаги маҳалла хонадонлари сони олтмиш тўрттага кўпайди. Бу ерда иккита тўрт қаватли «Камолот» уйлари фойдаланишга топширилди, деб хабар қилади «ЎзА».
Мазкур уйларда ёш оилалар учун яратилган қулайликлар замонавий шаҳарсозлик ва бинокорлик талабларига тўла жавоб беради. Табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатда бунёд этилган уйлар қурилишида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланилгани ҳамда маиший электр техника воситалари билан жиҳозлангани эътиборга лойиқдир.
Ҳовлида болалар майдончаси, автомашиналар учун алоҳида тўхташ жойи барпо этилган.
Икки ва уч хонали уйларда ҳар бир оилага алоҳида иситиш тизими ўрнатилган. Йўлаклар кираверишида болалар аравачалари учун махсус жойлар қурилган.
Изоҳ (0)