Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 июнь куни Оқсаройда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги серқирра муносабатлар бугун изчил ривожланаётгани, бу ҳамкорлик барқарорлиги ва самарадорлиги билан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Хабарда айтилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. 2014 йил якунларига кўра, бу борадаги кўрсаткич 410 миллион АҚШ долларидан ошди, ўсиш суръати 16,6 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)