«Орёл и решка. Шоппинг» кўрсатувининг Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари якунланди. Бу ҳақда кўрсатувнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Дўстлар! Ўзбекистонда шунчалик меҳмондўстлик билан қабул қилганингиз учун катта раҳмат! Биз съёмкага олиш, ейиш ва ухлаш учун кўплаб ёрдам таклифларини олдик. Бу биз учун жуда ёқимли!
«Орёл и решка. Шоппинг»нинг бутун жамоасига сизнинг мамлакатингиз, ошхонангиз (паловга салом!) ва кўнгилчан халқингиз ёқди! Биз сайёҳ сифатида албатта қайтамиз. Дастурни эса сентябрь бошида, янги мавсумда кутинг!
P.S. Биз учиб кетиб бўлдик, шунинг учун совғаларни буюртма қилиш бефойда. Ғолиб аниқланди, совға сотиб олинди. Совғани дастур эфирга чиққанидан кейин, аниқроғи сентябрда жўнатамиз», — дейилади «Орёл и решка. Шоппинг» кўрсатувининг Facebook саҳифасидаги постда.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг машҳур «Орёл и решка. Шоппинг» телекўрсатуви май ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
Изоҳ (0)