Бухорода татар-бошқирдларнинг анъанавий «Сабантўй» байрами бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Восточный экспресс». Байрам 5 июнь куни Кўкалдош мадрасасида ўтказилади.
«Сабантўй» меҳмонлари учун Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар томоша кўрсатади. Шунингдек, байрамдан татар халқ ўйинлари, пазандалик кўргазмаси, татар-бошқирд маданият маркази фаоллари ва Бухоро ижодий гуруҳларининг чиқишлари ўрин олади.
Бухоро вилояти туманларида яшовчи татар-бошқирдлар байрамда қатнашиши учун ҳокимиятлар транспорт ташкил қилади, у уларни Бухоро шаҳрига олиб бориб, яна қайтариб олиб келади.
Изоҳ (0)