3 июнь куни тонгда Россиянинг Тюмень шаҳридаги туманлардан бирида фавқулодда ҳодиса содир бўлди, деб хабар қилади «Svpress.ru».
6 ёшли қиз 7-қаватдаги ойнадан тушиб кетган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани аниқ эмас.
Ушбу ҳодиса натижасида қизалоқ кўплаб тан жароҳатлари олди. Айни вақтда у Тюмендаги шифохоналардан биридаги Жонлантириш бўлимида ётибди.
Терговчилар мазкур ҳолат бўйича текширув олиб бормоқда
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 2 ёшли бола 5-қаватдан йиқилиб, омон қолганди.
Изоҳ (0)