Ироқлик сайёҳларни олиб кетаётган автобус Эрон шимолидаги Элбрус тоғи йўлларида ҳалокатга учради. Reuters хабарига кўра, ҳодиса натижасида 25 киши ҳалок бўлган, 16 киши тан жароҳати олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага машина тормозларининг носоз ҳолатда эканлиги сабаб бўлган. Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автобус 650 метр тепаликдан дарёга қулаган.
Ҳозирги вақтда қутқарувчилар яна бир йўловчининг жасадини излашмоқда, тахминларга кўра, уни дарё оқими олиб кетган бўлиши мумкин.
Турли маълумотларга кўра, автобусдаги йўловчилар зиёратчилар бўлган ёки Каспий денгизи бўйидаги курортларда дам олиш учун кетаётган сайёҳлар бўлган.
2015 йил апрелида Эроннинг Мозандарон вилоятида ҳам деярли шундай ҳодиса содир бўлган, ўшанда автобуснинг жарга қулаши натижасида 12 киши ҳалок бўлиб, 28 киши тан жароҳати олганди.
Изоҳ (0)