АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлет 18—19 май кунлари Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик шаҳар — Самарқандга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Ташриф доирасида Памела Спратлен Самарқанд давлат университетига бориб, ректор Олимжон Холмуҳаммедов билан учрашди. Шунингдек университетнинг иқтидорли магистрлари ва докторантлари билан семинар ўтказилди. Учрашув чоғида АҚШ университетлари билан бўлажак ҳамкорлик ва инглиз тилини ўқитиш услубларини яхшилаш мавзулари муҳокама қилинди.
Сўнг Памела Спратлен Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида лаборатория ва ветеринария ўқув маркази очилишида иштирок этди.
Ташриф давомида элчи Самарқанд тарихига бағишланган «Афросиёб» музейини ҳам бориб кўрди.
Изоҳ (0)