Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахс тунги соат учларда, Шаҳриобод кўчасида қаровсиз қолдирилган BMW автомашинасини кўриб қолди, деб хабар қилади «Постда» газетаси.
Унинг кўнглида шум ният туғилиб, машинани олиб қочмоқчи бўлди. Лекин ниятига етолмади. Машинани энди олиб қочишга чоғланаётганида ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда машина ўғирлашга уринган шахснинг қилмишига тергов жараёнида ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)