Чехиянинг Простеёв шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Соврин жамғармаси 106 минг 500 евродан иборат мусобақада ўзбекистонлик Фаррух Дўстов ҳам иштирок этяпти.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси жуфтликлар баҳсида кортга чиқди. Польшалик Андрей Капаш билан тандем ҳосил қилган Дўстов илк даврада германиялик Мартин Эммрих ҳамда швециялик Андреас Сильестрём жуфтлигига 6:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)