«Насаф» сардори ва етакчиси, туркманистонлик Артур Геворкяннинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида урган голлари сони 100 дан ошди, деб хабар қилади клуб расмий сайти.
Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК мусобақаларида Ўзбекистон жамоалари сафида юзлик маррани забт этган футболчи Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилинди. 2006—2009 йиллар мобайнида «Шўртан»да, 2010 йилда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафида ўйнаган Геворкян 2011 йилдан бери «Насаф» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Ўзбекистон клублари учун киритган голлари сони 102 тага етди.
Шу муносабат билан 31 май куни Ўзбекистон чемпионати доирасида ўтказилган «Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувидан олдин Қарши клуби сардорига Ўзбекистон футбол федерацияси фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлаган Исоқов махсус соврин топширди.
Изоҳ (0)