16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияда ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа иштирок этадиган ушбу турнир 6-12 август кунлари бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Польша U-17, Япония U-17 ҳамда Хиросима шаҳри терма жамоаси иштирок этади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ушбу мусобақадаги барча рақиблари улардан бир ёш катта футболчилардан иборат жамоалардир.
Ўзбекистонлик ўсмирлар 8 август куни Польша U-17 термасига қарши, 11 август куни Япония, 12 август куни эса Хиросима жамоасига қарши майдонга чиқади.
Изоҳ (0)