Германияда танк иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилади «Газета.ru».
Танк Германия ҳудудидаги база теварагида машғулот ўтказаётган Британия қуролли кучларига тегишли эди.
Йўлда танкнинг занжир тасмаси 18 ёшли қиз бошқариб келаётган Toyota автомобилини босиб кетди. Аскарлар жабрланувчини автомобилдан чиқариб олди, у жиддий тан жароҳати олмади.
Полиция ушбу ҳодисага йўл ҳаракати қоидасини бузган қиз айбдор, деган хулосага келди.
Изоҳ (0)