Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластин давлатини шакллантириш учун шартларни белгилади, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Мен ишонаманки, давомли тинчликка эришиш учун ягона усул ‘икки халқ учун икки давлат’ концепциясига риоя қилишдир, булар яҳудий халқини тан олувчи қуролсизлантирилган Фаластин давлати ва Исроил давлати», — деди Нетаньяху 31 май куни Қуддусда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмаер билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
«Исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида тинчликка эришишнинг ягона йўли тўғридан-тўғри музокаралар орқалигина амалга ошади», — деди Исроил ҳукумати раҳбари.
Изоҳ (0)