Америкалик полициячилар йил бошидан бери қарийб 400 кишини отиб ўлдиришди. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.
Washington Post’нинг ёзишича, АҚШда ҳар куни ўртача 2 киши полициячилар қўлида жон берган. Уларнинг деярли ярмини оқ танлилар, қолганини ирқий ва миллий озчилик вакиллари ташкил этади. Ҳалок бўлганларнинг 100 нафари қора танли америкаликлардир.
Тадқиқотда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги қотилликка сабаб бўлиши мумкин бўлган буюмлар билан қуролланган бўлган. Бунда гап тўппончалар ҳақида бормоқда, шунингдек, уларда пичоқлар ва ханжарлар ҳам бўлган.
Айни вақтда, қурбонларнинг 13 нафари қўлида ўйинчоқ тўппонча бўлган. Газетанинг қайд этишича, тадқиқот муаллифлари келтираётган рақамлар расмий статистик маълумотлардан фарқ қилади.
Бу ҳолат эса жойлардаги полициячилар охири ўлим билан тугаган ҳар бир отишма ҳақида федерал органларга ҳисобот бериши шарт эмаслиги билан боғлиқ.
Изоҳ (0)